Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 11.09.2012 й. 68-сон "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.10.2012 й. 1209-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2012 й.

N 1209-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.09.2012 й.

N 68


БУЙРУҒИ



"Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш

бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 21 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                 Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 489-модда




Буйруққа

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг   матни   ахборот-қидирув   тизими

экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига таржима

қилинган  ва ахборот тусига эга.  Ноаниқликлар

келиб  чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг

рус тилидаги матнига қаранг.



"Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш

бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг тўртинчи ва еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

Бешинчи ва олтинчи хатбошилар тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 1-иловада:


а) 211-сатрнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шундан: муддати ўтган*

из нее: просроченная*";


б) 270-сатрда:

"солиқ ва йиғимлар" сўзлари "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"сборам" сўзи "другим обязательным платежам" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 540-сатрда:

"ва" боғловчисидан сўнг "бошқа" сўзи билан тўлдирилсин;

"и" боғловчисидан сўнг "другим" сўзи билан тўлдирилсин;


г) 602-сатрнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шундан: муддати ўтган жорий кредиторлик қарзлари*

...