Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2003 й. ПФ-3321-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.09.2003 й.

N ПФ-3321


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ЭРКИНЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, экспорт-импорт операциялари амалга оширилиши устидан маъмурий назорат усулларини қисқартириш ҳамда ташқи савдони тартибга солиш механизмни такомиллаштириш мақсадида:


1. 2003 йилнинг 1 октябридан импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида олдиндан рўйхатга олиш бекор қилинсин.

2. 2003 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт контрактларининг божхона мониторинги тизими жорий этилсин. Бундай тизим импорт қилинадиган товарларни божхона орқали баҳолашни, шунингдек ваколатли органларнинг ахборот айирбошлаш борасидаги ҳамкорлигини кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси импорт контрактларининг божхона мониторингини ўтказишни таъминлайдиган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 18 февралдаги ПФ-1930-сон Фармонининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 141-модда