Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2016-12-сон, Молия вазирлигининг 31-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-37-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2-сон "Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 16.05.2016 й. Қарори (АВ томонидан 19.05.2016 й. 2009-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2016 й.

N 2009-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2016 й.

N 2016-12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2016 й.

N 31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2016 й.

N 01-02/8-37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2016 й.

N 2


ҚАРОРИ



Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган

таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан

солиқ   ва   божхона   имтиёзларини   қўллаш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон "2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 16 августдаги 2009-21, 83, 01-02/8-14, 5-сон қарори (рўйхат рақами 2009, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 428-модда) билан тасдиқланган Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири


Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси раиси

Б. Закиров

     





Қарорга

ИЛОВА



Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган

таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан

солиқ   ва   божхона   имтиёзларини   қўллаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбек тилидаги матннинг I боб номидаги "қисм" деган сўз "қоидалар" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "2014" рақами "2017" рақами билан алмаштирилсин;

ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошисидаги "фондларига" деган сўз "жамғармаларига" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 6-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ҳисобланган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш учун ариза тақдим этилмайди.".


4. 2-илова "М.Ў." деган қисқартмадан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 23 май, 20-сон, 229-модда