Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 28.04.2016 й. 224/7-сон "Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.06.2016 й. 2796-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.06.2016 й.

N 2796




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

28.04.2016 й.

N 224/7


ҚАРОРИ



Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий

кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/3-сон "Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2440, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 166-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2014 йил 26 декабрдаги 211/1-сон "Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомнинг 69-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2440-1, 2014 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52 (I)-сон, 649-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий аттестация комиссияси раиси                                        А. Юсупов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 июнь, 23-сон, 277-модда