Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 20.05.2016 й. 54-сон "Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2016 й. 2803-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2016 й.

N 2803




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА

ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

20.05.2016 й.

N 54


БУЙРУҒИ



Портловчи материалларнинг муомаласи

соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда

портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан

текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Бошлиқ                                                                  Б. Гулямов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 27 июнь, 25-сон, 310-модда