Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 04.07.2016 й. 01-215-сон "Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2016 й. 2812-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.07.2016 й.
N 2812
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ
04.07.2016 й.
N 01-215
БУЙРУҒИ
Корпоратив бошқарув илмий-таълим
маркази магистратурасига кириш тест
синовларини ташкил этиш ва ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сон "Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ж. Исмаилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 18 июль, 28-сон, 345-модда