Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2003 й. 450-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2003 й.

N 450



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН ВА СОТИЛАДИГАН ПАХТА

ТОЛАСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2003 ЙИЛ 3 ИЮНДАГИ 240-СОН

ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Пахта толаси нархларини қайта ҳисоблаб чиқишнинг амалдаги тартибини Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмасига асосланган халқаро амалиётга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2003 йил ҳосилидан бошлаб Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмасига биноан тола узунлиги 1,3/32 дюйм (код 35) бўлган 5-тип пахта толаси базавий нархидан толанинг бошқа типларига ўтишда иловага мувофиқ чегирма ва накидкаларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмалари рақамлари ҳамда Cotton Outlook томонидан эълон қилинадиган котировка кўрсаткичлари +5 фоиздан ортиқ миқдорга ўзгарган тақдирда пахта толасининг типлар бўйича нархларини қайта ҳисоблаб чиқиш коэффициентлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг Молия вазирлиги ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ва Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбарлари томонидан қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта

толаси учун ташқи савдо компанияларининг

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари

билан ҳисоб-китоб қилишининг

Вақтинчалик тартибига

1-ИЛОВА

(Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 18 октябрдаги

450-сон қарори таҳририда)



Пахта толасининг типлар бўйича нархларини

қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Тола типи

3

4

5

(базавий)


6

Узунлиги

(дюйм)

1,7/32

1,3/16

1,5/32

1,1/8

1,3/32

1,1/16

1,1/32

1

Код

39

38

37

36

35

34

33

32

Коэффициент


1,111

1,0137

1,00

0,987

0,975


Пахта толасининг навлар ("Биринчи" нав, "Ўрта" класс)

бўйича нархларини қайта ҳисоблаш

коэффициентлари

1-нав олий

1,050



2-нав олий

1,020

яхши

1,040



яхши

0,990

ўрта

1,000



ўрта

0,955

оддий

0,965



оддий

0,920

ифлос

0,925



ифлос

0,880







3-нав олий

0,965



4-нав олий

0,850

яхши

0,930



яхши

0,800

ўрта

0,885



ўрта

0,750

оддий

0,840



оддий

0,700

ифлос




ифлос










5-нав ўрта

0,550





оддий

0,500





ифлос

0,450