Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 19.09.2016 й. ЎРҚ-408-сон "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.07.2016 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2016 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.09.2016 й.

N ЎРҚ-408



"ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 21 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 14-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                            Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2016 йил 20 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 сентябрь, 38-сон, 439-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 9-сон, 273-модда