Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валюталарда микрокредитлаш Тартиби (АВ томонидан 29.02.2000 й. 902-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 22.02.2000 й. 463-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.02.2000 й.

N 902




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

22.02.2000 й.

N 463



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан

амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон

хўжаликларини тижорат банклари томонидан миллий

ва хорижий валюталарда микрокредитлаш

ТАРТИБИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 февралдаги мажлиси 1-сон баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган.


1.2. Мазкур Тартиб ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига тижорат банклари томонидан микрокредитлар берилиши тартибини мувофиқлаштиради. Микрокредитлар берилишини тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайтаримлилик, тўланиш, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларида амалга оширади.

Мазкур Тартиб шартлари ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини тижорат банкларида очиладиган бюджетдан ташқари фондларнинг кредит линиялари ҳисобига микрокредитлашга ҳам татбиқ этилади.


1.3. Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари учун микрокредитлар деганда ссуда бериш кунида Ўзбекистон Республикаси

...