Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2016 й. 345-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2016 й.

N 345



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИГА ДОИР

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ва "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этишни таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган қонун лойиҳаларини сифатли ва пухта ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларига қўйиладиган асосий талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий регламентга мувофиқ ўзларининг қонун лойиҳаларига доир фаолияти регламентларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар;

ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини кучайтирсинлар, бунда улар томонидан қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тизимли ва ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек ушбу жараёнда фаол иштирок этганлик учун уларнинг ходимларини рағбатлантириш чораларини назарда тутсинлар;

ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу қарор талабларининг бажарилиши учун шахсий масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 484-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 90-модда