Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси маблағлари ҳисобидан топширилган ғалла учун ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш Тартиби (ЎзР АВ 01.03.1999 й. 657-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 23.02.1999 й. 10-04-сон ва ЎзР МБ 115-В-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.1999 й.

N 657

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

23.02.1999 й.

N 10-04

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

23.02.1999 й.

N 115-В

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Давлат эҳтиёжлари учун

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси

маблағлари ҳисобидан топширилган ғалла учун

ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш

ТАРТИБИ


Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармонини ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва давлат эҳтиёжлари учун дон етиштиришни узлуксиз молиялашни таъминлашга қаратилган.

Тартиб Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси (кейинги ўринларда - "Жамғарма") томонидан ғалла учун ҳисоб-китобини аккредитивлар очиш йўли билан амалга оширилади.

Ушбу Тартибда қуйидаги атамалар ишлатилади:


Авизо - банк хабарномаси.


Авизо қилувчи банк - қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчи банки.


Аккредитив - мижознинг топшириғи бўйича шартнома бўйича контрагенти фойдасига бериладиган банкнинг шартли пул мажбуриятлари, қайсики у бўйича аккредитив очган банк (банк эмитент) маҳсулот етказиб берувчига тўловларни тўлаш ёки бошқа (ижрочи) банкка

...