Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2003 й. 469-сон "Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2003 й.

N 469



ЯГОНА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ

ТИЗИМИГА УЛАНАДИГАН СТАЦИОНАР

ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИДА ЭЛЕКТР

ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида (иссиқлик электр станциялари, гидроэлектростанциялар, блок-станциялар) электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар 2004 йил 1 февралгача мазкур қарорга 1-илова талабларига мувофиқ лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришлари шарт.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов

1. Тўлаганов К.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси


2. Тешабоев Б.М.

-

"Ўздаэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари (ЎзР ВМ 01.03.2004 й. 96-сон Қарори тахриридаги банд)


3. Тошпўлатов Б.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби


4. Ҳожиев Я.Н.

-

"Ўздаэнергоназорат" инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари (ЎзР ВМ 01.03.2004 й. 96-сон Қарори тахриридаги банд)


5. Рамазонов Н.С.

-

"Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи


6.Тошмуҳамедов Ф.Т.

-

"Саноатконтехназорат" инспекцияси бошлиғининг ўринбосари (ЎзР ВМ 01.03.2004 й. 96-сон Қарори тахриридаги банд)


7.Толмачев Г.М.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


8. Восиқов А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўлимининг бошлиғи


9.Алиматов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, ички хизмат полковниги


10. Мирзаев С.С.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бош бошқармасининг бошлиғи


11. Содиқов А.Б.

-

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлигининг метрология илмий-тадқиқот бўлими мудири



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 10, 102-модда.