Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 07.11.2016 й. 70-сон "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.11.2016 й. 2840-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2016 й.

N 2840




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

07.11.2016 й.

N 70


БУЙРУҒИ



Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол

қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи

ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус

ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи

белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                       А. Алимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 декабрь, 48-сон, 549-модда