Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 23.11.2016 й. 72-сон "Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.11.2016 й. 2842-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2016 й.

N 2842




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

23.11.2016 й.

N 72


БУЙРУҒИ



Рецептсиз бериладиган дори воситалари

рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон "Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 7 июндаги 55-сон "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2800, 2016 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 297-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                А. Алимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 декабрь, 48-сон, 552-модда