Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2003 й. 487-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.11.2003 й.
N 487
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматбаҳо металларни харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 31 октябрдаги ПФ-3346-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2004 йил 1 январдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 13 мартдаги 129-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси таркибидаги "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг фаолияти масалалари тўғрисида" 1997 йилги 24 декабрдаги 566-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов