Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2016 й. 413-сон "Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2016 й.

N 413



АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ

БЮДЖЕТДАН  ТАШҚАРИ  ЖАМҒАРМАЛАРИГА

МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2017 йил 1 январдан бошлаб:

б) ундириладиган герб йиғимидан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига ажратмалар:

гербли (махсус) бланкаларда ишончномалар ва битимларни нотариал тасдиқлаганлик учун - 50 фоиз миқдорида;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан гербли гувоҳномалар берганлик учун - 15 фоиз миқдорида.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариал ҳаракатларни содир этганлик учун тушган давлат божи ва герб йиғими суммасидан адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида жамланган маблағлар қолдиғи қисмидан камида 70 миллиард сўмни 2016 йил 26 декабргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига 2017 йил 1 январдан бошлаб ўзгартиришлар киритилсин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 23 декабрдаги

413-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2017 йил 1 январдан

бошлаб киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади";


б) учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 декабрь, 52-сон, 603-модда