Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзР 02.01.2014 й. ЎРҚ-364-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзР 02.01.2014 й. ЎРҚ-364-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 11.04.2023 й. ЎРҚ-829-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;



7-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан - вояга етмаганларга нисбатан;



8-модда биринчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестрини (бундан буён матнда давлат реестри деб юритилади) ташкил этиш ва юритиш тартибини ҳамда унга киритиладиган маълумотлар рўйхатини белгилайди;



9-модда номининг олдинги таҳрири


9-модда. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни

сақлаш вазирликларининг васийлик ва ҳомийлик

соҳасидаги ваколатлари

(ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



9-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни сақлаш вазирликлари ўз ваколатлари доирасида: (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни сақлаш вазирликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



10-модда биринчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат реестрини юритади.



12-модда номининг олдинги таҳрири


12-модда. Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари

фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш

бўлимларининг васийлик ва ҳомийлик

соҳасидаги ваколатлари



12-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ўз ваколатлари доирасида:



12-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;



12-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;



12-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



15-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Васийлик ва ҳомийлик органлари васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун ҳар ойда туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.



16-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мазкур шахслар аниқланган кундан эътиборан етти иш куни ичида улар ҳақидаги маълумотларни ёзма шаклда васийлик ва ҳомийлик органларига юборади. (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



18-модда номининг олдинги таҳрири


18-модда. Давлат реестрини юритиш



18-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат реестрини туман, шаҳар ҳокимлиги юритади.



20-модда матнининг олдинги таҳрири


Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, мазкур шахсларнинг болага нисбатан васийлиги ёки ҳомийлиги белгиланади.


Қаранг: ВМ 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Низом 73-бандининг биринчи хатбоши


Ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатга вақтинча бўлмаганда, башарти бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.


Қаранг: ВМ 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Низом 73-бандининг иккинчи хатбоши



40-модда матнининг олдинги таҳрири


Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс маблағлари ҳисобидан қопланади, бу маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг таъминоти учун нафақа тайинлаш мақсадида тегишли органларга мурожаат қилади.


Қаранг: ВМ 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Низом 90-бандининг иккинчи хатбоши




ЎзР 21.10.2021 й. ЎРҚ-723-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда биринчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган шахслар;




ЎзР 28.09.2020 й. ЎРҚ-638-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг аризасига кўра, башарти мазкур шахс томонидан ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи томонидан унинг турмуш шароитларини текшириш далолатномаси, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан олинган маълумотнома ва тавсифнома тақдим этилса, васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади.




ЎзР 14.01.2020 й. ЎРҚ-602-сон Қонунидан олдинги таҳрири



37-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


васийликдаги шахснинг мол-мулкини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга ёки ижарага беришга;




ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунидан олдинги таҳрири



32-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши учун шароитларни таъминлаши;




ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан - суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга нисбатан;



9-модда номининг олдинги таҳрири


9-модда. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни

сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирликларининг васийлик ва ҳомийлик

соҳасидаги ваколатлари



9-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари ўз ваколатлари доирасида:



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



12-модда биринчи қисм ўн саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;



13-модда матнининг олдинги таҳрири


Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида:

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни аниқлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;

васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни парвариш қилишни, тарбиялашни ва уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатади;

васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилади, мазкур масалалар юзасидан ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;

фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.

Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



16-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мазкур шахслар аниқланган кундан эътиборан етти иш куни ичида улар ҳақидаги маълумотларни ёзма шаклда васийлик ва ҳомийлик органларига юборади.