Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2016 й. ПФ-4902-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.12.2016 й.

N ПФ-4902



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЭКСПОРТ-ИМПОРТ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ

БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА"   1995   ЙИЛ   11   АПРЕЛДАГИ

ПФ-1096-СОНЛИ ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096-сонли Фармонининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

"4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларга экспорт контрактлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим".


2. Мазкур Фармон 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 январь, 1-сон, 4-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 12-сон, 431-модда