Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига Шарҳ

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига

ШАРҲ



Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом ва етук авлодни вояга етказишни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда юртимиз тиббиёт муассасаларида энг илғор ва замонавий шарт-шароитлар яратиш ҳамда тиббий хизмат сифатини янада оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳар бир маърузаси ва нутқида, турли учрашувларда халқимизни рози қилиш учун, энг аввало, унинг сифатли тиббий хизматга бўлган талабини қондириш ниҳоятда зарурлигини доимо таъкидлаб келмоқдалар. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказган учрашувлари ҳам тизимдаги мавжуд ҳолатни чуқур танқидий таҳлил қилиб, йиғилиб қолган масалаларни самарали ҳал этиш йўлида му

...