Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 23.02.2017 й. 90-н-сон "Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борт кузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-95) ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.03.2017 й. 1733-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2017 й.

N 1733-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

23.02.2017 й.

N 90-Н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари

"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борт

кузатувчиларининг ишларини ташкил этиш

қоидалари"га (ЎзР АҚ-95) ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 20 сентябрдаги 145-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1733, 2007 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борт кузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-95) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари

"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борт

кузатувчиларининг ишларини ташкил этиш

қоидалари"га (ЎзР АҚ-95) киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 25-банд қуйидаги мазмундаги "к-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"к-1) малакасини ошириш ва ушлаб туриш.".


2. 56, 60 ва 67-бандлардаги "икки йилда бир марта" деган сўзлар "бир йилда бир марта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 172-модда