Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 13-сон

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


13-СОН




"Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (29.03.2017 йилдаги ЎРҚ-421-сон) имзоланди. Ҳужжат "Халқ сўзи" газетасининг 30.03.2017 йилдаги 62-63 (6756-6757)-сонида чоп этилди ва 1.04.2017 йилдан кучга кирди.


Жиноят-процессуал кодексининг 51-моддасига апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги назарда тутилган тузатишлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, илгари қатор ишлар бўйича ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги қатъий белгиланган эди.

Бундан ташқари, белгиланишича, судланувчи (маҳкум) апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этишини рад этган тақдирда ҳам, суд буни эътиборга олмасликка ҳақлидир ва ҳимоячи ишда иштирок этишни давом эттиради. Бундай ўзгартишлар ЖПКнинг 52-моддасига киритилди.


Жиноий жазолар тизимига янги жазо - мажбурий жамоат ишлари жорий қилинди. Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир (ЖКнинг 45-1, 82-1-моддалари).

Агар маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталади.

Жазо 120 соатдан 480 соатгача бўлган муддатга тайинланади ва 6 ой давомида кунига 4 соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади. Бундай жазо меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан 60 соатдан 240 соатгача бўлган муддатга тайинланади. 16 ёшдан 18 ёшгача

...