Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2017 й. 251-сон "Ўзбекистон Республикасида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2017 й.

N 251



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 майдаги

251-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 15-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гуруҳларни тўлдириш, қоидага кўра, академик лицейларда 26 нафаргача, касб-ҳунар коллежларида 30 нафаргача ўқувчилар доирасида белгиланади, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва бошқа ўқув-тарбия жараёнини рационализациялаш масалалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартига мувофиқ аниқланади".


2. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом олий таълим муассасасига кириш ҳуқуқини беради.

Академик лицей битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом (сертификат) эгаллаган билимларини меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 324-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 58-модда