Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.1996 й. 431-сон "Бюджетга тўловлар механизмини такомиллаштириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.1996 й.

N 431



БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга ўз вақтида тушиши механизмини такомиллаштириш, муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни қисқартириш, солиқ тўлашдан бош тортишларнинг олдини олиш ҳисобига солиқлар йиғилишини ошириш, солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни аниқлаштиришда ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича берилиши керак бўлган субвенция ёки маблағларни Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган муддатда тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни қисқартириш бўйича ойлик топшириқнинг бажарилмаган суммасига камайтирсин;

республика бюджети даромадлари ва харажатлари бўйича пул ўтказилишининг Вақтинчалик тартибини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси барча ҳудудий солиқ органларида муддатида тўланмаган солиқлар ва тўловларни ундириш ҳамда солиқлар ва бюджетга  тўловлар бўйича қарзларни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириш бўйича мустақил бўлинмаларни ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони доирасида ташкил этсин.


9. Солиқ тўлашдан бош тортиш учун фойдаланиладиган ғайри-қонуний нақд пул муомаласини қисқартириш мақсадида республика солиқ органлари юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ўртасида нақд пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қилиш ҳоллари аниқланганда (маҳсулотни ташиш бўйича транспорт хизмати кўрсатиш ҳам шу жумлага киради), амалдаги қонун ҳужжатлари билан рухсат берилган ҳоллар бундан истисно, ҳам харидор, ҳам сотувчи тўғрисидаги ишни ҳар иккала томонга жарима санкцияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига оширсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда солиқ органлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизимини такомиллаштирсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Банкротлик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 1995 йил 17 июлдаги 273-сон қарори ўз кучини  йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия  вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар  киритиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов