Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

3-сон АМА "Аудитни режалаштириш"

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.11.1999 й.

N 837




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

14.07.1999 й.

N 54



Мазкур  Андоза  рус  тилида  тасдиқланган.

Ҳужжатнинг    матни   "Norma"   ахборот-қидирув    тизими

экспертлари   томонидан  ўзбек  тилига  таржима  қилинган

ва   ахборот   тусига   эга.  Ноаниқликлар   келиб чиққанида

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

АУДИТ МИЛЛИЙ АНДОЗАСИ


(3-СОН АМА)


Аудитни режалаштириш


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур андоза "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Рeспубликаси Қонуни, Ўзбекистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги "Ўзбекистон Рeспубликаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузасида келтирилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 296-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Рeспубликасида аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш унсури ҳисобланади.



АНДОЗАНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


2. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи аудитини режалаштириш пайтида аудиторлик ташкилотлари томонидан қўлланиладиган меъёрларни белгилаш аудитнинг мақсади ҳисобланади.


3. Қуйидагилар андозанинг вазифаларидир:


3.1. Аудитни режалаштириш дастлабки босқичининг баёни;


3.2. Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлаш тамойилларини таърифлаш;


3.3. Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлаш ҳамда тузиш тартибининг баёни.



АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


4. Мазкур андозанинг талаблари расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни назарда тутадиган аудитни амалга ошириш пайтида барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, улар тавсия тусида эканлиги очиқ кўрсатилган қоидалари бундан мустасно.


5. Мазкур андозанинг талаблари унинг натижалари бўйича расмий аудиторлик хулосаси тайёрлашни назарда тутмайдиган аудитни ўтказиш пайтида, шунингдек, аудитни турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилиши пайтида тавсия тусида бўлади. Аниқ топшириқни бажариш пайтида мазкур андозанинг мажбурий талабларидан четга чиқилган тақдирда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ва аудит ва /ёки/ унга турдош бўлган хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳ

...