Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017 й. 484-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.07.2017 й.
N 484
БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЖБУРИЙ
ИЖРО БЮРОСИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ
ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ
ҲАМДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗ
ТАРМОҚЛАРИДАН УЗИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 17 июль, 28-сон, 659-модда