Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 522-сон "Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2017 й.

N 522




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА

ТИББИЙ-САНИТАРИЯ, ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМ ВА САНАТОРИЙ-КУРОРТ ТАЪМИНОТИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида" 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ ички ишлар органларида тиббий-санитария, санаторий-курорт таъминоти ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 703-модда