Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2017 й. 492-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2017 й.

N 492



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"АЛОҲИДА МУҲИМ ИЖТИМОИЙ, МАДАНИЙ ВА

ТАРИХИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИ

ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ

ТАЪМИРЛАШ СОҲАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 15 ИЮНДАГИ

376-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларидан олинадиган беғараз ёрдам молиявий маблағларини ҳисобга олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 4 февралдаги 56-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги "Ипотека банк" АТИБга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 662-модда