Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 117-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-70-сон, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг 5-сон "Пудратчи қурилиш ташкилотлари учун қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини сотиб олишга йўналтириладиган маблағларга солиқ солиш базасини камайтириш қисмида даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 14.10.2003 й. Қарори (АВ томонидан 30.10.2003 й. 1284-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.10.2003 й.

N 1284



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.10.2003 й.

N 117

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.10.2003 й.

N 2003-70

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.10.2003 й.

N 5

ҚАРОРИ



Пудратчи қурилиш ташкилотлари учун

қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини

сотиб олишга йўналтириладиган маблағларга

солиқ солиш базасини камайтириш қисмида

даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни

қўллаш тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунини 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган "Пудратчи қурилиш ташкилотлари учун қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини сотиб олишга йўналтириладиган маблағларга солиқ солиш базасини камайтириш қисмида даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом" тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

М.Б. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Д.Б. Сайфиддинов

Архитектура ва қурилиш

давлат қўмитаси раиси

А.З. Тохтаев

"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами", 2003 й. 16-илова