Ички ишлар вазирлигининг 28-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 21-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 07.07.2017 й. Қарори (АВ томонидан 01.08.2017 й. 2909-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.08.2017 й.
N 2909
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2017 й. N 28 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2017 й. N 21 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини
йўқотишни расмийлаштириш масалаларига
оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири
|
А. Азизов |
Ташқи ишлар вазири |
А. Камилов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 7 август, 31-сон, 785-модда