Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 й. 621-сон "Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2017 й.

N 621




ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ

ҲУЗУРИДАГИ "ОТА-ОНАЛАР УНИВЕРСИТЕТИ"

ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудидаги оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, шу жумладан уларнинг бу борадаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга кўмаклашиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппарати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаларида ота-оналарнинг билимларини оширишга қаратилган машғулотларни ўтказиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқсин ҳамда барча фуқаролар йиғинларини таъминласин.


3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда барча фуқаролар йиғинлари ҳузурида "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаларининг ташкил этилишини ҳамда тасдиқланган намунавий низом асосида ушбу жамоатчилик тузилмаларининг низомлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш;

уч ой муддатда "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари ва аъзоларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларини ўтказиш;

ҳар йили "Фуқаролар йиғини ҳузуридаги энг намунали "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси" кўрик-танловини ўтказишни йўлга қўйиш;

ушбу қарорнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ҳамда ҳар чоракда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига маълумотларни тақдим этиб бориш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 855-модда