Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 122-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-42-сон "Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.08.2017 й. Қарори (АВ томонидан 25.08.2017 й. 2917-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.08.2017 й.

N 2917

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.08.2017 й.

N 122


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.08.2017 й.

N 2017-42


ҚАРОРИ



"Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти

корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан

ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини

ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон "Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 909-модда