Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2017 й. 681-сон "Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" МЧЖ томонидан заём бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2017 й.

N 681



"КАСАНАЧИЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

БЎЙИЧА КОНСОРЦИУМ" МЧЖ ТОМОНИДАН

ЗАЁМ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2996-сон қарорига мувофиқ ҳамда "Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" масъулияти чекланган жамият фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" МЧЖ томонидан заём бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 932-модда