Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига Шарҳ

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар

концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига

ШАРҲ



Мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши давлат бошқарувининг мутлақо янги ва самарали фаолият юритувчи тизимини яратишни талаб қилади.

Шу муносабат билан мамлакатда давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш ва модернизация қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун электрон порталлар ва маълумотлар базалари яратилди.

Хусусан, рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензия олишни соддалаштириш учун www.license.gov.uz, "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш учун birdarcha.uz веб-сайтлари яратилди. Давлат хизматларини қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш натижасида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг тартиб-таомиллари 4 мартага, рўйхатга олиш учун зарур вақт эса 30 дақиқага қадар қисқартирилди.

Шу билан бирга, сўнгги йилда амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг объектив таҳлили, давлат бошқаруви органлари фаолияти, аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот натижалари мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал этишга эҳтиёж вужудга келганлигини кўрсатди.

Бу,

...