Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2000 й. 163-сон "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2000 й.

N 163



ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Умумхалқ байрами 9 май Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 55 йиллиги муносабати билан ва уруш қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига 5000 (беш минг) сўм миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.


2. Ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати мазкур пул мукофотларининг тантанали ва байрамона вазиятда тўланишини таъминласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Маданият ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, "Нуроний", "Маҳалла" "Камолот" жамғармалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз эркинлиги ва шаъни ҳимоячиларини шарафлашга бағишланган махсус учрашувлар, маърифий-бадиий кечалар ўтказишни ташкил этиш топширилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов