Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 28.08.2017 й. 2017-46-сон "Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.09.2017 й. 2600-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.09.2017 й.

N 2600-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.08.2017 й.

N 2017-46


ҚАРОРИ



Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш

билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар

базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 17 июндаги 2014-25-сон қарори (рўйхат рақами 2600, 2014 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                  Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш

билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар

базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "жисмоний шахсларга солиқ солиш" деган сўзлар "жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги"деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи - жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.".


2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Жисмоний шахснинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотлари асосида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи - жисмоний шахснинг солиқларини ҳисобга қўйиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар Жисмоний шахсларнинг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш дастурий мажмуасига киритилади.".


3. 9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида рўйхатдан ўтказилмайдиган солиқ тўловчи - юридик шахсларни туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш учун солиқ тўловчи - юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи - юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади.

Солиқ тўловчи - юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда Солиқ тўловчи - юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилгандан кейин туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими (тузилмаси) масъул ходими уни ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.".


4. 5 ва 8-иловалардаги "КТУТ коди" деган сўзлар "ИФУТ коди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1018-модда