Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 21.08.2017 й. 65-сон "Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.09.2017 й. 2931-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.09.2017 й.
N 2931
ЎЗБЕКИСТОН
АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ
АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
21.08.2017 й.
N 65
БУЙРУҒИ
Автобус йўналишлари ва шаҳар
йўловчи ташиш транспортининг ноллик
масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги 129-сон "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бошлиқ ўринбосари Ш. Шоваҳобов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1040-модда