Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2017 й. ПФ-5189-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
12.09.2017 й.
N ПФ-5189
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 12 сентябрдаги
ПФ-5189-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланадиган айрим фармонлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сонли Фармони 4-банди учинчи хатбоши.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 2 октябрдаги ПФ-2084-сонли Фармони 3-банди ва 2-иловаси 10-банди иккинчи хатбоши.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли Фармонининг 1-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сонли Фармони 4-банди еттинчи хатбоши.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1027-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2017 йил, 9-сон, 552-модда