Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 й. ПҚ-3303-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2017 й.

N ПҚ-3303



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарур ускуналар ва бутловчи буюмлар, унга хомашё ва материалларни импорт бўйича олиб кириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ички ва ташки бозорларда рақобатдош юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш ҳамда ички бозордаги нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб:

импорт божхона божи ставкалари 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акцизга тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб 3-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.