Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 й. 766-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида ўқув юкламасининг ҳажмини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2017 й.

N 766




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИДА

ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ ҲАЖМИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини тайёрлашнинг кадрлар салоҳиятини ошириш имконини берадиган сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида ўқув юкламасининг ҳажми иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 26 сентябрдаги

766-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академиясида ўқув юкламасининг ҳажми


Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат қилиб белгиланади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш шакли учун аудитория машғулотлари ва илмий фаолиятнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат қилиб белгиланиши лозим.

Ўқишнинг норматив муддати уч йил бўлгани ҳолда ўқув жараёни 152 ҳафта давом этиши зарур.

Ўқиш даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:

назарий ва амалий таълим - 63 - 70%;

аттестация - 8 - 10%;

таътил - 8 - 16%;

малакавий амалиёт - 6 - 18%;

битирув малакавий (илмий-тадқиқот) иши - 2 - 5%.

Назарий ва амалий таълим ҳажми фанлар блоклари бўйича қуйидагича тақсимланади:

гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар - 10 - 15%;

математик ва табиий-илмий фанлар - 5 - 15%;

умумкасбий фанлар - 35 - 50%;

ихтисослик фанлари - 30 - 40%;

қўшимча фанлар - 5 - 9%.

Таълим йўналиши бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқув даврининг умумий ҳажми тақсимотига ҳамда назарий таълим даври ҳажмининг фанлар блоклари бўйича тақсимотига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси илмий кенгашининг қарори асосида 5 фоизгача ўзгартириш киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 сентябрь