Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар ставкалари (ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон қарорига 20-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги
20-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
қошидаги Республика йўл жамғармасига
ажратмалар ва йиғимлар
СТАВКАЛАРИ
1. |
Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажмидан 2-7-бандларда кўрсатилмаган корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маблағлардан ажратмалар, ҚҚС ва акциз солиғини чегирган ҳолда |
1,5% |
2. |
Тайёрлов, воситачилик, савдо корхоналари, таъминот-сотув ташкилотлари томонидан маблағлардан ажратмалар - ҚҚСни чегирган ҳолда товар оборотидан |
1% |
3. |
Савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан маблағлардан ажратмалар - товар оборотидан |
1% |
4. |
Улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан маблағлардан ажратмалар - ялпи даромаддан |
1% |
Банклар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимидан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), аукционлар, казино, видео- ва аудиокассеталарни кўпайтириш, ижарага бериш, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланиш, лотерея ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан маблағлардан ажратмалар даромаддан |
1,5% |
|
Асосий фаолияти лизингга мол-мулк тақдим этиш бўлган корхоналар томонидан маблағлар ажратиш - лизинг бўйича даромад (фоизлар) суммасидан
|
||
6. |
Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан маблағлардан ажратмалар - ҚҚСни чегирган ҳолда ўз саъй-ҳаракатлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан |
1,5% |
7. |
Автотранспорт корхоналари томонидан маблағлардан ажратмалар - ҚҚСни чегирган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализацияси ҳажмидан |
2,5% |
8. |
Сотиб олинган ва вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари қийматидан ушбу воситаларни сотиб олганлар (фойдаланувчилар) томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида тўланадиган йиғимлар: |
|
сотиб олинган ва вақтинчалик олиб кириладиган енгил автомобиль нархидан |
6% |
|
сотиб олинган ва вақтинчалик олиб кириладиган бошқа автотранспорт воситалари: юк машиналари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан |
20% |
|
9. |
"Ўзавтойўл" ДАК корхона ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан тушган маблағларнинг бюджетга тушиши лозим бўлган умумий суммасидан ажратмалар |
50% |
"Солиқлар ва божхона хабарлари" газетаси 4-сон 2004 й.