Ички ишлар вазирининг 14.08.2017 й. 171-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.09.2017 й. 2929-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.09.2017 й.
N 2929
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
14.08.2017 й.
N 171
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари
вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги ва "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Азизов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1015-модда