Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 й. 739-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2017 й.

N 739



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ

ВА ЮКЛАРНИ ШАҲАРДА, ШАҲАР АТРОФИДА,

ШАҲАРЛАРАРО ВА ХАЛҚАРО ЙЎНАЛИШЛАР

БЎЙИЧА ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

2006 ЙИЛ 14 ИЮЛДАГИ 138-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармонини ижро этиш ҳамда автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташишни лицензиялаш механизмини такомиллаштириш, автомобилларда ташувчилар фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари Ш.Ш. Шоваҳобов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 сентябрдаги

739-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида

йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида,

шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш

фаолиятини   лицензиялаш   тўғрисидаги   низомни

тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 14 июлдаги 138-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-илованинг 5-банди иккинчи хатбошида:

"р" ва "т" кичик бандлари чиқариб ташлансин;

"с" кичик бандидаги "шаҳарда" сўзидан кейин "ва шаҳар атрофида" сўзлари қўшилсин.


2. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни

шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро

йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга

ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар

берилганлиги учун давлат божи

МИҚДОРЛАРИ


Фаолият турлари


Сиғими (йўловчи

ўрни ва юк кўтариш

қуввати, тонна)


Автомототранспорт

воситасининг бир бирлиги

учун 1 йилга давлат божи

миқдори (энг кам ойлик иш

ҳақига нисбатан шунча

баравар)


1) йўловчиларни шаҳарда ташиш

автобуслар

14 ўрингача


1,0

14 ўриндан ортиқ


2,5

микроавтобуслар

1 та транспорт

воситаси учун


8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача


2,0

4 ўриндан ортиқ


3,5

2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш

автобуслар

19 ўрингача


2,0

19 ўриндан ортиқ


4,0

микроавтобуслар

1 та транспорт

воситаси учун


8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача


2,0

4 ўриндан ортиқ


3,5

3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

30 ўрингача


6,0

30 ўриндан ортиқ


16,5

микроавтобуслар

1 та транспорт

воситаси учун


19,5

енгил автомобиллар

1 та транспорт

воситаси учун


5,5

4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

12 ўриндан ортиқ


28,0

микроавтобуслар

1 та транспорт

воситаси учун


22,0

енгил автомобиллар

1 та транспорт

воситаси учун


7,0

5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш

3,5 тоннагача


1,0

3,5 тоннадан

10 тоннагача


2,5

10 тоннадан

16 тоннагача


4,0

16 тоннадан ортиқ


5,5

6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

3,5 тоннагача


2,0

3,5 тоннадан

10 тоннагача


4,0

10 тоннадан

16 тоннагача


5,5

16 тоннадан ортиқ


7,0

7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш

1 та транспорт

воситаси учун


7,0

            

Изоҳ: Давлат божи лицензия/лицензия варақаларини олиш учун тўланган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ҳисобланади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1037-модда