Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2017-49-сон, Марказий банк Бошқарувининг 23/10-сон "Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 11.09.2017 й. Қарори (АВ томонидан 27.09.2017 й. 1788-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.09.2017 й.

N 1788-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.09.2017 й.

N 2017-49


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.09.2017 й.

N 23/10


ҚАРОРИ



Нақд пул тушуми келиб тушишининг

хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16-сон, 300-В-сон қарори (рўйхат рақами 1788, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 112-модда) билан тасдиқланган "Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом 19-бандидаги "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича бўлимига (шўъбасига)" деган сўзлар "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси



Б. Парпиев

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 28 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 2 октябрь, 39-сон, 1049-модда