Халқ таълими вазирлигининг 9-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 112-сон "Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 22.09.2017 й. Қарори (АВ томонидан 27.09.2017 й. 2121-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.09.2017 й.
N 2121-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.09.2017 й. N 9-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.09.2017 й. N 112 |
ҚАРОРИ
"Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон "Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 9 июлдаги 30 ва 18-сон "Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2121, 2010 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 239-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
У. Иноятов |
Соғлиқни сақлаш вазири |
А. Шадманов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 28 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 2 октябрь, 39-сон, 1050-модда