Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2017 й. 895-сон "Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2017 й.

N 895




ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ

МАСЪУЛ КОТИБИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқаролар йиғини масъул котиби фаолиятининг самарадорлигини ошириш, маҳалла тизимида иш юритишни ташкил этиш ва олиб боришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда фуқаролар йиғинининг масъул котиблари ўз фаолиятини тасдиқланган ушбу Низом асосида ташкил этишига кўмаклашсин;

икки ой муддатда фуқаролар йиғинининг масъул котиблари малакасини оширишга доир ўқув семинарларини ташкил этсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 ноябрь