Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 й. 859-сон "Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2017 й.

N 859



БУЙРАК ВА (ЁКИ) ЖИГАР БЎЛАГИ

ҲАМДА ГЕМАТОПОЭТИК СУЯК КЎМИГИ

ЎЗАК ҲУЖАЙРАЛАРИНИ ТРАНСПЛАНТАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Сурункали буйрак ва жигар ҳамда қон ҳосил қилиш тизими касалликларининг терминал босқичидаги беморларни юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан таъминлаш, шунингдек, республикада трансплантация жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этишни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вақтинчалик низомнинг амал қилиш вақти - "Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириш кунигача деб белгилансин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 31 декабргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига "Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин, унда жумладан трансплантация хизматини ривожлантиришнинг юридик механизмлари таъминланиши юзасидан қатъий назорат белгиланишини ҳамда трансплантациядан кейинги даврда беморларнинг доимий диспансер кузатуви амалга оширилишини назарда тутсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь