Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 20.01.2004 й. 01-02/12-5-сон "Эркин омбор" божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.02.2004 й. 1309-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.02.2004 й.

N 1309




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.01.2004 й.

01-02/12-5


ҚАРОРИ



"Эркин омбор" божхона режими тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 19 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 27-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 523-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Эркин омбор" божхона режими тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.


3. Ушбу қарор кучга кириши билан "Эркин омбор" божхона режими тўғрисидаги вақтинчалик низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2000 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 981-сон).


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Раис ўринбосари С. Насиров зиммасига юклатилсин.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                 Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 6-сон, 76-модда.