Ўзбекистон Республикасининг 25.01.2018 й. ЎРҚ-462-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.12.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2017 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
25.01.2018 й.
N ЎРҚ-462
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ
ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси тасдиқлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари Кодексга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 26 январь
"Халқ сўзи", 2018 йил 26 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 29 январь, 4-сон, 67-модда