Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2018 й. 65-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2018 й.

N 65




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИНИ ЎСИМЛИКЛАР

КАРАНТИНИДАГИ ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРДАН ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ВА ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг ""Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ўсимликлар карантини соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль