Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1-2018-сон, Халқ таълими вазирлигининг 1-мҳ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 08.01.2018 й. Қарори (АВ томонидан 18.01.2018 й. 2965-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.01.2018 й.

N 2965

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2018 й.

N 1-2018


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2018 й.

N 1-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2018 й.

N 2-қ/қ


ҚАРОРИ


Ўқув машғулотларини ўтказганлик

учун  меҳнатга  соатбай  ҳақ  тўлаш

миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сонқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2017 йил 1 декабрдан бошлаб мазкур қарорга иловада кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 19 октябрдаги 5-2016, 12-мҳ ва 34-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2834, 2016 йил 24 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 508-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2017 йил 17 апрелдаги 1-2017, 23 ва 10-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2834-1, 2017 йил 21 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 283-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

А. Хаитов

      

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 64-модда